Амир Темур номидаги моддий маданият тарихи музейи   Py | En | Uz
Шахрисабз  Амир Темур номидаги моддий маданият тарихи музейи Туры в Узбекистан. Цены Shahrisabz - Шахрисабз
Главная   Написать письмо



Наби Олимович Хушвактов
Илмий ходимлар

Наби Олимович Хушвактов
Музей директори. У шу музейнинг асосчиси хисобланади. 1964-йилда Шахрисабз туманнинг Янгикишлогида тугилган. Оилали.3 та фарзанди мавжуд.1991-йилда Узбекистон Миллий Университетининг тарих факультетини тугатган.1992-95-йилларда Узбекистон Фанлар Академиясининг Археология буйича аспирантурасини тугатган. «Тошкент вохасининг юкори палеолит даври маданияти» мавзусида номзодлик диссертациясини химоя килиш арафасида. 1996-йилдан бошлаб Шахрисабзда Амир Темур номли моддий маданияти тарихи музейини ташкил этиш иши билан шугилланиб, бугунги кунларгача директори сифатида ишлаб келмокда. Кашкадарё вилоятидаги Шахрисабз музейининг илмий концепцияси ва Улкашунослик музейининг илмий концепциясини яратишда хаммуаллиф сифатида ишлаб келмокда. «Авестога тенгдош Шахрисабз», «Амир Темур урта асрлардаги Шахрисабз шахрининг бош меьмори», «Шахрисабз бадиий меьморчилик музейи курикхонаси», «Музейларда ахборот технологиялари», «Марказий Осиёдаги кадимий одамларнинг пайдо булиши ва музейларда уларнинг кургазмасини ташкил этиш» каби концепцияларнинг муаллифидир. Унинг 15 дан зиёд илмий маколалари чет эллар ва Узбекистонда нашр этилган,1 та рисоласи Санкт-Петербургда (хаммуаллифликда), 1-та илмий оммабоп китоби (хаммуаллифликда) нашр этилган. У бир канча халкаро симипозумлар, конференцияларда иштирок этган. Франциянинг Бордо-3 Университети билан хамкорликдаги 2 та грант иштирокчи.


Ботир Жабборович Авлокулов Ботир Жабборович Авлокулов
Музейнинг Илмий-маьрифий булими бошлиги. 1969-йил шахрисабз туманида тугилган. Маьлумоти урта.1997-йилдан бери музей сохасида ишлаб, оддий музей ходимлигидан илмий-маьрифий булим бошлиги даражасига етиб келган. У Музейда 1997-йилдан бери ташкил этилган барча кургазмаларда фаол иштирок этиб келмокда.1997-2002-йилларда «Шахрисабз-2700» илмий археологик экспедицияси иштирокчиси. Фаол музей ходими сифатида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва юкори ташкилотлар томонидан бир неча марта мукофатланган.


Озода Ахмедовна Исломова Озода Ахмедовна Исломова
Этнография булим бошлиги.1964-йилда тугилган. Маьлумоти урта. Музейнинг этнография булими фондини яратишда фаол. Шахрисабз халкининг урф-одатлари мавзусида тадкикотлар олиб боради. Махаллий матбуотда бир канча илмий-оммабоп маколалари нашр этилган. Фаол музей ходими сифатида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва юкори ташкилотлар томонидан бир неча марта мукофатланган.


Гулзода Жуманазаровна Умирова Гулзода Жуманазаровна Умирова
Музейнинг Амир Темур ва темурийлар даври маданияти булими бошлиги. 1983-йилда Шахрисабз шахрида тугилган. Маьлумоти олий. Шахрисабздаги темурийлар даври археологияси экспедицияси аьзоси. Темурийлар даври археологияси, меьморчилиги, харбий саньат ва хунармандчилик мавзусида илмий тадкикот олиб бормокда.


Лобар Окбутаевна Хушвактова

Лобар Окбутаевна Хушвактова
Музей экскурсоводи. 1983-йил Шахрисабз туманида тугилган. Маьлумоти урта.


Гайрат Нуриллаевич Пулатов Гайрат Нуриллаевич Пулатов
Пулатов Гайрат Нуруллаевич 1948-йилда тугилган. Маьлумот олий. 1964-йилда бери фаолияти радио ва телемастер сифатида бошланган. Унинг ташаббуси билан 1971-йилда «Ёшлик» кино студияси ташкил этилган булиб, бу студия 2006-йилда «Шахрисабз халк студияси» унвонини олган.Гайрат Пулатовнинг бугунги кунларгача ишлаган илмий-маьрифий хужжатли фильмлари сони 110 дан зиёддир.Унинг фильмлари Республика микёсидаги ёшларнинг «Сехрли ёгду» кино фестивалида 3 марта олий урин, Австрияда булиб утган «УНИКА-98» халкаро кино фистевалида Бронза медалига сазовар булган. Хозирги кунларда нафакада булса-да, музейда ишлайдиган угли Пулатовга тарихий-маданий мавзудаги фильмларига бадиий консультант сифатида ёрдам бермокда.


Азим Раимович Каримов Азим Раимович Каримов
1962-йилда Шахрисабз туманида тугилган. Маьлумоти олий. Узок йиллар мабойнида курилиш ташкилотларида курувчи инженер лавозимида ишлаган. Музейда курилиш ва хужалик масалалари буйича директор уринбосари вазифасида ишлаб келмокда. Тарихий-маданий меьморчилик иншоатларини саклаш ва ободонлаштириш масаласида йирик мутахассис.


The employee of a museum.








ГОСТИНИЦЫ САМАРКАНДА

3-звездочные***
- Самарканд Плаза
- Константин
- Гранд Самарканд
- Ориент Стар
- Шахзода Люкс
- Малика Классик
- Шер-Дор
4-звездочные****
- Афросиаб
- Регал Паласе

2-звездочные**
- Зилол Бахт
- Латиф
- Караван Сарай Чорраха
- Зарина
- Сарбон
- Фуркат
Отели B&B
- Севара 1 & 2 B&B
- Дилшода
- Шахнаме B&B
- Камила
- Наджиба
- Джахонгир B&B
- Эмир

Партнеры Фотографии Узбекистана. Фотоколлекция 1000% Узбекистан  ***Активный отдых туры Центральная Азия  *** Туры в Узбекистан     ***Туризм в Ташкенте, Узбекистане - Эксперт  
Partner links
***


News Янгиликлар
Ходисалар, кургазмалар,
казилмалар...
Guest book Мехмонлар китоби
Сайтда маълумот колдиринг
Contacts Алокалар
Манзил, телефон, харита

Uzbekistan tourism: information, attractions, hotels
Узбекистонда ишлаб чикарилган www.parusinfo.com
Узбекистонда ишлаб чикарилган
www.parusinfo.com
 Uzbekistan hotels
Гостиницы Узбекистана
ClimberCA

Фотосуратлар © Виктор Вяткин
Сайтнинг хукукий эгаси © www.shahrisabz.org